Жаҳон | 11:27 / 20.01.2016
2660
1 дақиқада ўқилади

Покистондаги университетда 2та портлаш юз бериб, бир киши ҳалок бўлди

4 нафар қуролланган номаълум шахс Покистоннинг Ҳайбер-Пахтунхва вилоятидаги Чарсадда шаҳрида жойлашган университет ҳудудига бостириб кириб, портлаш содир этди ва ўт очди.

Рейтер агентлиги хабарига кўра, бу ҳужум натижасида бир киши ҳалок бўлиб, камида 6 киши жароҳатланган.

Гувоҳларнинг айтишича, ҳужум қилувчилар университет ҳудудида камида икки марта кучли портлаш содир этишган ва ўқув бинолари ҳамда ётоқхоналар бўйлаб ўқ узишган. Ҳужум уюштирилган вақтда университетда 3 мингга яқин талаба бўлган.

Университет ректорининг маълум қилишича, талаба ва ўқитувчиларнинг ҳеч бирига зарар етмаган.

Тез вақт ичида бу ҳудудга махсус кучлар вакиллари етиб келиб, ҳарбий амалиёт ўтказишни бошлаган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш