Қирғизистон парламенти Россия билан Юқори Норин ГЭС каскади ҳамда Қамбарота-1 ГЭСи қурилиши бўйича шартномаларни бекор қилди. Бу ҳақда Интерфакс агентлиги хабар бермоқда.

Қарор чоршанба куни пленар йиғилиш чоғида қабул қилинди.

Мамлакат ҳукумати илгарироқ денонсациянинг сабабларидан бири лойиҳаларни молиялаштириш бўйича ечимларнинг йўқ эканлигини хабар қилганди. Шунингдек, молиявий инқироз туфайли Россия тақдим этадиган кредит маблағлар қимматлашиб кетиши ўзаро манфаатдорлик принципига зид келган.