Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқаро валюта жамғармаси МДҲ давлатлари иқтисодиётларининг 2016-2017 йилларда ўсиш прогнозларини пасайтирди
Халқаро валюта жамғармаси МДҲ давлатлари иқтисодиётларининг 2016-2017 йилларда ўсиш прогнозларини пасайтирди. Жумладан, янгиланган жаҳон иқтисодиёти шарҳида (World Economic Outlook Update, WEO) айтилишича, 2016 йили Россияда ЯИМ ўсиши 1 фоизни ташкил қилади, бу эса октябрдаги башоратлардан 0.4 фоизга камроқдир.
2015 йил якунларига кўра Россия ЯИМининг тушиши 3.7 фоизга баҳоланди. 2017 йилда Россия иқтисодиёти 1 фоизга ўсади.
МДҲ давлатлари иқтисодиёти эса 2016 йилда умуман ўсмайди, яъни ноль даражадаги ўсиш кузатилади (ноябрь прогнозларидан 0.5 фоизга кам), 2017 йилда 1.7 фоизга ўсади (0.3 фоизга туширилган). Россия инобатга олинмаган тақдирда ҳисобот даврида МДҲ давлатларидаги ўсиш 2.3 ва 3.2 фоизни ташкил қилади (0.5 ва 0.8 фоизга камайтирилди).
Шунингдек, жамғарма экспертларининг фикрича, жаҳон миқёсида ЯИМ ўсиши 2016-2017 йилларда 0.2 фоизга пасайиб, 3.4 ва 3.6 фоизни ташкил этади.