Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР ядровий муаммоси бўйича диалог 5+1 форматида қайтадан бошлаб юборилиши мумкин
КХДР ядровий муаммоси бўйича олти томонлама диалог 5+1 форматида қайтадан бошлаб юборилиши мумкин. Бу ҳақда Сеулда ўтган матбуот анжумани чоғида Корея Республикаси ташқи ишлар вазири Юн Бён Сэ айтиб ўтди.
“БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюция қабул қилганидан сўнг биз яқин келажакда беш томонлама диалог ўтказиб, Пхеньянга қўшимча босим ўтказиш масаласини кўриб чиқамиз”, - деди вазир.
“Теҳрон билан бўлган ишда 6+1 формати ўта ижобий натижалар берди”, - қўшимча қилди у. “Бундай ёндашув Эронга таъсир қилди, ва агарда беш томон – Жанубий Корея, АҚШ, Хитой, Россия, Япония – бирга ишласа, улар Пхеньянга ўта қатъий хабар йўллаши мумкин”, - хулоса қилди Юн Бён Сэ.