Жамият | 10:58 / 22.01.2016
4037
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда 12 ёшли бола сингилларини ёнғиндан қутқарди

Қозоғистоннинг Оқтепа шаҳридаги кўп қаватли уйда ёнғин келиб чиқиши оқибатида у ердан 80 киши эвакуация қилинди. 4 бола ва унинг ота-онаси йўловчилар томонидан қутқариб қолинди, деб хабар беради Aktobe Times нашри.

Айтилишича, воқеага гувоҳ бўлган одамлар кафе соябони ёрдамида оилани ерга тушириб олган. Уйда истиқомат қилувчи 12 ёшли бола чинакам қаҳрамонлик кўрсатган: у ўзини ва икки синглисини ис газидан заҳарланишдан асраб қолишга муваффақ бўлган.

Ёнғин бошланган вақтда у 9-қаватдаги хонадонда сингиллари билан ёлғиз бўлган. Онасининг ижтимоий тармоқлар орқали хабар қилишича, у ёнғин ҳақида хабар топиши билан дарҳол сингилларини кийинтириб, балконга чиққан, хоналарни эса ёпиб қўйган. Болалар ўша ерда тоза ҳаводан нафас олиб туришган.

Қутқарувчилар 4 дақиқа ичида етиб келган. Ёнғин 6 кв м ҳудудни эгаллаган. Ҳеч жароҳат олмаган.