Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг Эбола безгаги бўйича махсус вакили Брюс Эйлвард Сьерра-Леонеда қайд қилинган Эбола безгаги ҳолатлари вируснинг янги авлоди эканлигини айтди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
“Бу вируснинг иккинчи авлодидир. Вируснинг учинчи авлоди бўлиш-бўлмаслиги масаласи турибди. Иккинчи авлод вируснинг назорат қилиб бўлмайдиган хилидир”, деб айтди Эйлвард.
Аввалроқ Сьерра-Леонеда эпидемия тугагандан кейин Эбола қайд қилинган иккинчи ҳолат тасдиқланганди.






