Канаданинг Саскачеван вилоятидаги Ла Лош шаҳарчасидаги мактабда содир этилган отишма натижасида қурбон бўлганлардан бири шаҳар мэри вазифасини бажарувчи амалдор Кевин Жанвьенинг 23 ёшли қизи бўлган. Ассошиэйтед нашрининг хабарига кўра, у шу мактабда ўқитувчи сифатида ишлаган.
Канада ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари маълумотига кўра, Ла Лошдаги отишма оқибатида ҳалок бўлганлар сони 4 нафарни ташкил этмоқда. Шунингдек, 2 киши жароҳатланган.
Қотил мактабга йўл олишдан олдин уйда 2 акасини отиб ташлагани айтилган. Унинг акалари ва ўқитувчи қиз ўртасида танишлик бўлгани ҳақида аниқ маълумотлар берилмаган.
Қотилликнинг давоми содир этилган мактабда 7-12 синф ўқувчилари таҳсил олишган. Айни вақтда мактаб ҳудуди ўраб олинган, "мерган ўқувчи" қўлга олинган. Унинг исми ҳамда уни қотилликка ундаган сабаблар ҳақида маълум эмас.
Ла Лош қишлоғида 3 мингга яқин одам яшайди, улардан кўпчилигини туб халқлар вакиллари ташкил қилади.






