Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада тожикистонлик эркак 1.7 кг героин билан қўлга олинди
Москванинг Люблино туманида Тожикистон фуқароси 1.7 кг героин билан қўлга олинди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги Федерал гиёҳванд моддалар айланиши назорати хизмати Москва шаҳар бошқармаси матбуот хизматига таянган ҳолда маълумот бермоқда.
“23 ёшли Тожикистонда туғилган эркак қўлга олинди, уни текшириш чоғида ёнида 200 гр массали героин пакети топилди. Унинг Ставрополь кўчасидаги ижара хонадони текширилганида 1.5 кг героин, шунингдек, электрон тарози ва ўраш материаллари топилди”, - дейилади хабарномада.
Аниқланишича, ёш йигит героинни дилерлардан қарзга олиб, майда партиялар билан Москва вилояти ҳудудиа сотиб келган. Воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилган.