Жаҳон | 10:09 / 25.01.2016
3008
2 дақиқада ўқилади

Японияда қор бўронлари вақтида 8 киши ҳалок бўлди

Японияда кейинги 2 кунда давом этган қор бўронлари туфайли 8 киши ҳалок бўлган. Улардан 3 нафари Хонсю ороли шимоли-ғарбидаги Тоттори префектурасининг тоғли ҳудудидаги уйни қор босиб қолиши туфайли оламдан ўтган.

Шунингдек, Япониянинг турли ҳудудларида кузатилган қор бўронлари туфайли 5 киши ҳалок бўлган. Йўллардаги ноқулай шароитлар туфайли содир бўлаётган авариялар туфайли 200 нафардан ортиқ киши жароҳатланган.

Қор бўронлари Япония авиакомпаниялари жануби-ғарбий шаҳарлар йўналишидаги 166та рейсни бекор қилишига сабаб бўлган.

7та авиакомпания ўзининг расмий сайтида якшанба куни эрталаб Кинки тумани, Сикоку ороли ва Кюсю туманларига парвозларнинг бекор қилинганини маълум қилган. Нагасаки шаҳрида камдан кам учрайдиган ҳолат юз берган, бу ерда қор 8 сантиметр қалинликда ёққан. Кагосимеда эса 4 сантиметр. Ғарбдаги Хонсю ороли Хиросима префектурасида бир кунда 74 сантиметр қор ёққан, Исикава префектурасида эса 35 сантиметр қор ёққан.

Япониянинг субтропик оролида 1901 йилдан бери биринчи марта қор ёғди

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш