Жаҳон | 09:41 / 26.01.2016
3936
1 дақиқада ўқилади

Клинтон АҚШ президенти лавозимида ҳарбий ҳаракатлардан қочишга ваъда берди

АҚШнинг собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон 25 январь куни сайловчилар билан мулоқот қилар экан, президентликка сайланган тақдирда, ҳарбий ҳаракатлардан қочиш ва дипломатиядан фойдаланишга ваъда берди. Бу ҳақда ТАСС хабар қилмоқда.

“Ўйлайманки, ҳар бир президент ва албатта мен ҳам, ҳарбий ҳаракатлардан қочиш учун барча ишларни қилишимиз керак”, - деди у CNN телеканали ташкил этган тадбирда Айова штати фуқароси саволига жавоб берар экан.

Унинг сўзларига кўра, давлат раҳбари, гарчи натижага эришиш жараёни секин, зерикарли ва мураккаб бўлгани билан, дипломатия йўлидан бориши лозим. Бундан ташқари, Клинтон Американинг бутун дунёдаги даъволарини ҳимоя қилиш учун бор имкониятлардан фойдаланишини ҳам айтиб ўтди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш