Жамият | 08:41 / 27.01.2016
4034
1 дақиқада ўқилади

Лондон-Байрут йўналишида учаётган самолёт йўловчилар ўртасидаги муштлашув туфайли Софияга қўнди

Airbus йўловчи самолёти Лондондан Ливан пойтахти Байрутга парвозни амалга ошириш вақтида Болгарияга қўнди. Аctualno портали хабарига кўра бунга самолёт бортида юз берган муштлашув сабаб бўлган.

Манбанинг ёзишича, муштлашув икки йўловчи ўртасида рўй берган.

Самолёт Болгария пойтахти Софиядаги аэропортга қўнгач, қоидабузарлар полиция томонидан қўлга олинган. Шундан сўнг парвоз давом эттирилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш