Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шу йилнинг июлидан Қирғизистон электрон паспортларга ўта бошлайди
2016 йилнинг июль ойидан Қирғизистон электрон паспортларга ўта бошлайди. Бу ҳақда Қирғизистон телеграф агентлиги бош вазир ўринбосари Олег Панкратовга таянган ҳолда маълумот бермоқда.
“Яқинда бу масала муҳокама қилинди. Турли вариантлар мавжуд, - деди у Давлат регистрация хизмати коллегияси йиғинидаги чиқишида. – Вазият оптимистик сценарий бўйича ривожланган тақдирда электрон паспортларга июлдан ўта бошлаш режалаштирилмоқда. Жараён 2017 йилда битирилиши лозим, токи президентлик сайловларига қадар 100 фоиз сайловчилар биометрик паспортларга эга бўлсин. Аҳоли харажатларини қисқартириш йўллари қидирилмоқда. Бутун жараён бепул ўтказилиши мумкин”.