Жамият | 12:39 / 27.01.2016
3723
2 дақиқада ўқилади

Тошкент давлат шарқшунослик институтида «Камолот» ЁИҲ БТ ҳисобот-сайловлари бўлиб ўтди

Тошкент давлат шарқшунослик институтида «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти (ЁИҲ БТ) факультет кенгашларида йиллик ҳисобот-сайловлари бўлиб ўтди. Унда ўтган бир йил давомидаги «Камолот» ЁИҲ БТ факультет кенгаши фаолиятининг сарҳисоби ва БТ факультет етакчилигига сайлов ўтказилди.

Ҳисобот ва сайловда ғолиб бўлган номзодларнинг дастурлари билан танишиб чиқиш натижасида 2016 йил учун бир қатор вазифалар белгилаб олинди. Унга кўра, 2016 йил давомида институтнинг «Камолот» ЁИҲ БТи қошида турли хил бепул клублар очилиши ва тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган. Хусусан, япон, корейс, хитой, инглиз ва рус тилларини ўргатиш клублари; дутор, гитара, фортепиано каби чолғу асбобларини ўргатиш клублари ҳамда карвинг, нотиқлик санъати ва «мақола ёзувчи талабалар» клублари ўз фаолиятини бошлайди.

Бундан ташқари, февраль-март ойлари учун тадбирлар жадвали тузиб олинди. Унда белгиланишича, февраль ойининг бошида икки хафта давомида ўғил болалар ўртасида «TSIOS PREMIER LEAGUE» мини-футбол лигаси, қизлар ўртасида волейбол турнири ва стол тенниси, бадминтон, боулинг каби спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилади. Февраль ойининг охирги ҳафтасида «Заковат» интеллектуал ўйинини кенг кўламда ўтказилиши режалаштирилган. Март ойида эса халқаро хотин-қизлар байрами ва миллий байрам ҳисобланмиш Наврўзи олам муносабати билан турли хил кўнгилочар дастурлар бўлиб ўтади.

Нафосат Зафарова,
ТДШИ “Камолот” ЁИҲ БТ кенгаши аъзоси