Жамият | 18:08 / 27.01.2016
5407
2 дақиқада ўқилади

Зика вируси ёйилмоқда: Америкаликлардан кейин европаликлар ҳам бу вирусга чалиниши бошланди

Зика Вируси Америка қитъасидан Европага ҳам ёйила бошлади. Дания Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакат ҳудудида Зика вирусига чалинган илк одам ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Орхусе шаҳарчасида яшовчи бу шахс бироз олдинроқ Жанубий ва Марказий Америка мамлакатлари бўйлаб сафардан қайтгани маълум бўлган.

Шунингдек, Швейцарияда 2, Италияда 4, Швецияда яна бир кишида шу вирус аниқланган.

25 январь куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Лотин Америкасида кенг тарқалиб бораётган Африканинг Зика вируси Канада ва Чилидан ташқари бутун ғарбий ярим шарга хавф туғдираётганини эълон қилганди.

Зика кучли тана ҳарорати, конъюнктивит (кўз шиллиқ пардасининг яллиғланиши), бош ва бўғинлар оғриғи, яллиғланиш жараёнлари, алоҳида ҳолатларда эса кўнгил беҳузур бўлиши ва қайт қилиш, ошқозонда бузилиш ва оғриқларни келтириб чиқаради. Касалликни асосан Aedes aegypti пашшалари тарқатади. Айни пайтда Осиё, Африка, Жанубий ва Шимолий Америка, Тинч океани минтақаси давлатларида кенг тарқалмоқда.

2015 йилда Бразилиянинг ўзида ярим миллионга яқин киши Зика безгагидан азият чекди. Беморларнинг аниқ сонини айтиш мушкул боиси ҳамма ҳам шифокорларга мурожаат этавермайди. Aedes aegypti пашшалари яшайдиган Осиё, Африка, Жанубий ва Шимолий Америка (Канада ва Чилидан ташқари), Тинч океани минтақаси давлатларида мазкур хасталик кенг тарқалиши мумкинлиги айтилмоқда. Касалликка пандемия мақоми берилди.

Reuters: АҚШда Зика вирусига чалиниш ҳолати қайд этилди

Аргентинада Зика вирусига чалиниш ҳолати қайд этилди