Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда Москвадаги элчихонаси қаршисида Обамани ҳақоратловчи плакатнинг пайдо бўлиши қораланди
АҚШда Москвадаги элчихонаси қаршисида мамлакат президенти Барак Обаманинг номига билдирилган ҳақоратловчи сўзлар бўлган плакатнинг пайдо бўлиши қораланди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати бошлиғи ўринбосари Марк Тонер маълум қилди.
“Сўз эркинлиги қаерда бўлишидан қатъий назар, сўз эркинлигидир. Биз президентимизгаг бундай тавсиф берилишига қатъий қаршимиз”, деб айтди Тонер журналистларнинг саволига жавобан.
Бундан аввалроқ Россия ОАВларида АҚШнинг Москвадаги элчихонаси қаршисидаги бинога Обаманинг сурати ва унинг остида “killer”, яъни “қотил” деган ёзуви бўлган плакат осиб қўйилгани маълум қилинганди.
Ушбу плакатнинг осиб қўйилишига жавобгарликни “Главплакат” арт-ҳамжамияти ўз зиммасига олган. Уларнинг айтишича, улар шу тариқа Вашингтоннинг Сурияга қуруқликдаги қуролланган кучларни юбориш режаларига қарши ўз норозиликларини билдиришган.