Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2015 йилда “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 2,187 трлн сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилди
2015 йилнинг январь-декабрь ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 2187,5 млрд. сўмлик товар маҳсулот (ўсиш суръати 108%) ҳамда 185 млрд. сўмлик халқ истеъмол моллари (ўсиш суръати 117,6%) ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда “Ўзкимёсаноат” АЖ матбуот хизмати хабар қилди.
Соф ҳолда 1234,38 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 942,72 минг тонна азотли ўғитлар, 148,42 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 143,24 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.
Маҳаллийлаштириш дастурига мувофиқ 2015 йил январь-декабрь ойларида 248,6 млрд.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди (прогноз 244,2 млрд.сўм). 2015 йил Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларни бажариш доирасида “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналари томонидан 222,9 млн.доллар ҳажмида инвестициялар ўзлаштирилди ва прогноз 122,6%-га бажарилди.
Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперацион биржада тузилган шартномаларга биноан 208 млрд.сўмлик маҳсулот компания корхоналари томонидан сотиб олинди.