Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple 2017 йилга қадар смартфонни масофадан туриб қувватловчи ускунани яратади
Apple Америка ва Осиёдаги ҳамкорлари билан биргаликда янги симсиз қувватлаш технологиясини яратиш устида иш олиб бормоқда, дея хабар берди Bloomberg.
Мазкур технологиянинг асосий ўзига хослиги смартфонни масофадан туриб қувватлаш имкони борлигидадир. Алоқадаги симсиз қувватлаш ускунаси эса компания томонидан аллақачон фойдаланилмоқда — Apple Watch`ни қувватлаш учун индуктив қувват бўлган махсус док-станция талаб қилинади.
Apple қурилмани имкон қадар узоқроқ масофадан қувватлаш ускунасини яратиш орқали ўз рақобатчиларини ортда қолдиришни мўлжалламоқда. Ахборот манбасининг айтишича, айни пайтда компания масофадан узатиладиган энергиянинг йўқолиш даражасини пасайтириш борасида иш олиб бормоқда.