Еврокомиссия ОАВда тарқалган Эронга нисбатан жорий этилаётган янги санкциялар тўғрисидаги хабарларни инкор этди. Бу ҳақда 28 январь куни ЕИнинг ташқи сиёсат хизмати вакили Кэтрин Рей маълум қилди, дея хабар бермоқда ТАСС.

“ЕИ Эронга нисбатан янги санкцияларни ишлаб чиқиш ҳақида ҳеч қандай сўровларни қабул қилиб олмади ва мазкур масалани кўриб чиқмайди”, - деди у.