Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 13:45 / 30.01.2016
3188
1 дақиқада ўқилади
Эрон визалар билан боғлиқ муаммо туфайли Лондондаги нефть бўйича конференцияни бекор қилди
Эрон вакиллари чет эл инвесторлари билан нефть-газ соҳасида ишлаш бўйича конференцияни визаларда чиққан муаммо туфайли бекор қилдилар. Бу ҳақда NIOC нефть компанияси раҳбари ўринбосари Али Кардорга таянган ҳолда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
“Лондон конференцияси бекор қилинди, негаки Буюк Британиянинг Теҳрондаги элчихонаси Эрон компаниялари вакилларига виза бера олмайди”, - деди у.
Кардорнинг сўзларига қараганда, делегатлар визаларни учинчи давлатлар орқали расмийлаштиради.