Жаҳон | 00:55 / 30.01.2016
3302
1 дақиқада ўқилади

Норвегияда полициячиларга ёнларида қурол олиб юриш тақиқланди

Норвегияда полициячиларга ёнларида қурол олиб юриш тақиқланди, деб хабар бермоқда The Local нашри.

Қонунга кўра, полициячилар ўз қуролларини автомобилларида сақлашлари керак, бироқ 2014 йил ноябрда мамлакат хавфсизлик хизмати терактлар таҳдиди даражасини оширгани сабабли полициячиларга камарида қурол олиб юришга рухсат берилган.

2015 йил ноябрида қуролни олиб юриш яна тақиқлаб қўйилмоқчи бўлган, бироқ Париждаги терактлардан кейин қуролни олиб юришга рухсат декабрагача, кейин эса 3 февралгача узайтирилганди.

28 январда полиция бошқармаси қурол олиб юришга рухсатнинг бекор қилинганини маълум қилди. Расмийларнинг фикрича, Норвегиядаги жорий вазият полициячиларнинг ўзи билан қурол олиб юришини талаб қилмайди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш