Жаҳон | 11:30 / 30.01.2016
3331
1 дақиқада ўқилади

Обама бразилиялик ҳамкасби билан Зика вирусининг тарқалишини муҳокама қилди

АҚШ президенти Барак Обама қитъада Зика вирусининг тарқалишини Бразилия президенти Дилма Русефф билан муҳокама қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

“Етакчилар вирус устидан назоратни ошириш учун керакли яхшиланган вакциналарни яратиш борасидаги ишларни тезлаштириш, тадқиқотларни ривожлантириш ва билимларни чуқурлаштириш соҳасида биргаликда ҳаракат қилиш муҳимлигини таъкидлаб ўтишди”, - дейилади хабарномада.

Шунингдек, Русефф хоним 31 мартдан 1 апрелга қадар Вашингтонда ўтадиган ядровий хавфсизлик бўйича саммитда иштирок этишини тасдиқлади.