Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фаластин бир қатор шартлар бажарилмагунча Исроил билан музокаралар ўтказмайди
Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Фаластин "Исроил босиб олган Фаластин ҳудудларида қоидабзарликларни амалга оширда давом этар экан" у билан музокара ўтказиш ниятидамаслигини айтди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Аббос Эфиопияда Африка иттифоқи саммитида нутқ сўзлади ва "Фаластин ҳукумати Яқин Шарқдаги ихтилофнинг вақтинчалик тартибга солиниши вариантларига норози бўлишини" айтди. Аббос бу саммитда фахрий меҳмон сифатида иштирок этмоқда.
Аббоснинг айтишича, ихтилофни ҳал қилишнинг мақбул йўли икки қўшни давлат ўртасида тинчлик ва қўни-қўшничиликнинг ўрнатилиши бўлади. Аббос
пойтахти Қуддус шаҳрида бўладиган мустақил Фаластин давлати яратиш режаси тарафдори эканлигини таъкидлаб ўтди.