Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Муниса Ризаева нега Ботир Қодиров билан гаплашмай қўйганини тушунтирди
Хонанда Муниса Ризаева Sayyod.com сайтига берган интервьюсида Ботир Қодиров билан муносабатлари нега бузилганини тушунтириб берди.
Муқаддам администратор Абдурасул Раҳимов ва продюсер Асрор Исахўжаев билан муаммоларга йўлиққан хонанда айрим санъаткорлар у билан ишлагани ва ишлашда давом этаётганини айтиб, нолиди.
“Айрим санъаткорлар у билан ишлаган, фақат мен эмас – деди Ризаева. – Адашмасам, бу Жасур Умиров, Юлдуз Низомова, бугунги кунда эса Ботир Қодиров. Агар Ботир Қодировга уни ҳурмат қилмасликлари ёқса, марҳамат”.
Журналистнинг Ботир Қодиров билан муносабатлар айнан тилга олинган шахс туфайли бузилгани ҳақидаги саволига жавоб бераркан, санъаткор буни тасдиқлади: “Абдурасул ҳам, Асрор ҳам у билан бирга ишлаган. Ҳа, Ботир Қодиров билан бугунги кунда мен гаплашмаяпман. Чунки, масалан, агар мен унинг ўрнида бўлганимда, қўнғироқ қилиб, нега сенинг икки маъмуринг сендан кетди, деб сўраб кўрардим... Чунки биз Ботир билан дўст эдик. Жасур Умиров бўлганида бошқа гап эди. Ботир Қодиров билан эса муносабатларимиз жуда яқин эди. Шу жиҳатданки, биз дўст эдик, бир-биримизни қўллаб-қувватлардик, мен уни жуда қаттиқ ҳурмат қилардим. Ботир Қодиров қўшиқ ёки бошқа масалада маслаҳатлашмоқчи бўлса, унга маслаҳат берардим. Нега маъмурларим масаласида менга ҳеч ким қўнғироқ қилмади? Ҳеч нарса сўрамади?”.
Муниса Ризаева Ботир Қодировдан хафа бўлгани учун унинг концертида чиқиш қилмаганини, лекин созандаларини юборганини тан олди: “Мен хафа эдим. Лекин одамлар менга қиладиган ишни уларга такрорламайман. Мен уни зарба остига қўя олмас эдим. Менда ҳам концерт бўлган эди, концерт нималигини биламан, негаки менинг созандаларим унинг концертида ишлаши керак эди. Унинг ишончига путур етказа олмас эдим, шу боис мусиқачиларим унинг концертида ишлади”.
“Мен бу инсонни ҳозир ҳам жуда ҳурмат қиламан. Гаплашмаётганим эса ҳеч нарса эмас, шоу-бизнесда кўплар билан гаплашмайман, шоу-бизнесда кўплар мендан нафратланади”, - хулоса қилди Ризаева.
Ушбу масала юзасидан Ботир Қодировнинг продюсери Аброр Пўлатов билан боғланганимизда у Муниса Ризаеванинг концертда иштироки у қадар муҳим бўлмагани, унинг ўрнида бошқа қўшиқлар бор бўлганини маълум қилди.
“Концертда Муниса Ризаеванинг созандалари қатнашганидан хабарим йўқ эди. Кейинроқ билсам ростан ҳам битта барабанчи иштирок этган экан. Бироқ у 6 маҳал концерт учун арзирли гонорар олди”, – деди продюсер.
Бундан ташқари, Аброр Пўлатов администраторлар сабабли дўстона мунособатлардан кечиб юборадиган хонандага нисбатан Ботир Қодиров доимо яхши муносабатда бўлганини таъкидлади.
“Ижодий продюсер Асрор Исахўжаев ҳамда Абдурасул Раҳимовнинг лойиҳамизда ўрни катта. Энг муҳими, улар ҳалол, диёнатли ва ҳеч қачон ҳеч кимнинг ҳаққига ҳиёнат қилмаган”, – деб қўшимча қилди Аброр Пўлатов.