30 январда Олмаотадаги 129-сонли мактабда 8-синф ўқувчиси гармдорили аэрозол спрейли баллончикни пуркади, деб маълум қилинди Олмаота фавқулодда вазиятлар департаменти матбуот хизматида nur.kz порталига.

Бу ҳақдаги ахборот 30 январда Олмаота фавқулодда вазиятлар департаментининг пультига келиб тушган. Унда мактаб ўқувчилари спрейдан заҳарланганлари маълум қилинган.

Воқеа жойига Жетису тумани фавқулодда вазиятлар бўлими, туман ички ишлар бўлими ходимлари юборилган.

Воқеа жойидан 13 киши, жумладан 11 ўқувчи заҳарлангани ҳақида маълумот келиб тушган. Улардан 11 нафари шифохонага ётқазилган. Ушбу кўнгизсизлик юзасидан мактабнинг 8-синф ўқувчиси ушланган.