Спорт | 17:50 / 03.02.2016
2050
1 дақиқада ўқилади

Ван Нистелрой ПСВ жамоасида ҳужумчилар билан ишловчи мураббий бўлади

"Манчестер Юнайтед" ва "Реал"да ўзининг юлдузли даврларини ўтказган собиқ футболчи Рууд ван Нистелрой кейинги мавсумда Голландиянинг ПСВ жамоаси мураббийлар штабида иш бошлайди.

У чемпионат етакчиларидан бўлган бу жамоада ёш ҳужумчиларни (17-19 ёшлилар) тайёрловчи ва уларнинг маҳоратини ўстирувчи мураббий сифатида ишлайди.

Қайд этиш керакки, у "Манчестер Юнайтед"га келишидан олдин, 1998-2001 йиллар мобайнида айнан ПСВ жамоасида ўйнаганди.

Бундан олдин, ван Нистелрой Голландия терма жамоасида собиқ бош мураббий Гуус Хиддинкнинг ёрдамчиси сифатида ишлаганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш