Фан-техника | 00:01 / 05.02.2016
8960
1 дақиқада ўқилади

Қорбўрон ўйнаш учун қор отувчи пулемёт ўйлаб топилди

Қиш қор уюмларида узала тушиш, чаналарда, чанғиларда мазза қилиб сирпанчиқ учиш ва албатта, дўстлар, яқинлар билан қорбўрон ўйнаш учун ажойиб вақтдир. 

Қорбўрон ўйнашда "рақиб"нинг отаётган қорларидан вақтида қочиш учун яхшигина тайёргарчиликка эга бўлиш керак бўлади. Бироқ агар сенга қор билан "ҳужум қилаётганлар" кўп бўлсаю, сен бир ўзинг бўлсанг-чи?

АҚШлик ихтирочи Марк Робер миясига баргларни пуфлаб тарқатувчи қурилмадан қор отувчи пулемёт ясаш фикри келган биринчи одам бўлди. Пулемётнинг қўлбола ўқдони 15 тага яқин қорни сиғдира олади. Марк ҳавони бошқариш билан қор снарядлари тезлиги ва қор отиш суръатини бошқаради. Қор отишнинг битталаб, ярим автоматик ҳолда ва пулемёт залпи билан қор отадиган учта суръати мавжуд.

Бундай "важоҳатли" пулемёт билан "рақиблар армияси" ҳам чўт бўлмай қолади.