Зимбабве президенти Роберт Мугабе мамлакатда қишлоқ хўжалиги соҳаси қурғоқчиликдан зарар кўраётгани муносабати билан фавқулодда ҳолат эълон қилди.
Айни вақтда мамлакат аҳолисининг 26 фоизи озиқ-овқат маҳсулотлари етишмовчилиги муаммосига тўқнаш келган.
Фавқулодда вазият ҳақида эълон қилиш орқали халқаро ҳамжамият эътиборини муаммога қаратиш кўзда тутилган.






