Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 08:48 / 06.02.2016
4086
1 дақиқада ўқилади
Баҳрайн Сурияда ИШИДга қарши қуруқликдаги операцияга тайёрлигини билдирди
Саудия Арабистонидан кейин унга қўшни Баҳрайн Сурияда ИШИД жангариларига қарши қуруқликдаги операцияда иштирок этишга тайёрлигини билдирди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Бу ҳақда мамлакатнинг Буюк Британиядаги элчиси Шайх Фаваз ал-Халифа маълум қилди. У Баҳрайн саудияликлар билан террорчиликка қарши курашувчи халқаро коалиция доирасида биргаликда ҳаракат қилишга тайёрлигини маълум қилди.
Ал-Халифанинг айтишича, БАА ҳам Суриядаги операцияда иштирок этишга тайёр.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш