Тайвандаги зилзила оқибатлари кўрсатилган видеолар пайдо бўлди
6 февралга ўтар кечаси Тайваннинг энг йирик шаҳарларидан бири, жанубдаги Тайнань шаҳрида зилзила туфайли қулаган кўп қаватли бинолар жойида олинган видеолар интернетга жойлаштирилди. Бу бинолар орол жануби-ғарбида қайд этилган 6,7 магнитудали зилзила туфайли қулаган.
Айни вақтга келиб вайроналар остидан жами 221 киши чиқариб олинган ва уларнинг аксари шифохонага жойлаштирилган. Энг талофатли ҳудуд, 17 қаватли уй қулаган жойда 70 нафарга яқин киши вайроналар остида қолаётгани айтилган. Қурбонлар сони 5 нафарни ташкил қилмоқда.
Бундан олдинроқ, Хитой ҳукумати Тайванга бу зилзила оқибатларига қарши курашда ёрдам кўрсатиши ҳақида маълум қилганди.
Бу зилзила туфайли оролдаги барча тезюрар поездлар ҳаракати тўхтатилган. Мутахассислар йўлларнинг ҳолатини текширишмоқда.
Хитой Тайвандаги зилзила оқибатларига қарши курашда ёрдам беради
Тайвандаги зилзила туфайли шаҳарда қулаб тушган бошқа бинолар ҳам борлиги айтилди