Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 13:07 / 08.02.2016
2329
1 дақиқада ўқилади
Москвадаги саунада келиб чиққан ёнғинда 3 киши ҳалок бўлди
Москвадаги саунада келиб чиққан ёнғинда 3 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда тергов қўмитасининг Москва бўйича бошқармаси сайти орқали хабар берилди.
Воқеа гараж ертўласида жойлашган саунада 7 февраль кечаси содир бўлди. Воқеа жойида 3 эркакнинг таналари топилди. Уларнинг ўлимига сабаб бўлган нарса ис газидан заҳарланиш бўлгани аниқланди.
Воқеа юзасидан суриштирув ишлари бошлаб юборилди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш