Жаҳон | 09:52 / 08.02.2016
4465
1 дақиқада ўқилади

Олти ойлик қизча Тайванда қулаган бино тагида 30 соат қолиб кетгандан кейин қутқариб олинди

Тайванда юз берган зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 34 кишига етди, 120 киши бедарак йўқолган ҳисобланмоқда.

Зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони ортиб бормоқда. Тайнань шаҳрида зилзила оқибатида буткул қулаган 17-қаватли бино остидан 8 февралга келиб 31 кишининг жасади чиқариб олингани маълум бўлди.

Бино вайроналари тагида 120 дан кўпроқ одам қолмоқда, қутқарувчилар умидни сўндирмасдан омон қолганларни қидиришни давом эттирмоқдалар. 8 февралда вайроналар остида 30 соат қолиб кетган 6 ойлик қизчани қутқариб олишга муваффақ бўлинди.