Ўзбекистонда 14,716 минг хусусий тадбиркор 2016 йилдаги солиқ текширувларидан озод қилинди, дея хабар бермоқда Sputnik агентлиги Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизматига таянган ҳолда.
“Мазкур тадбиркорлар 2016 йилги текширувлар режа-жадвалидан чиқарилганлар рўйхатига киритилди. Улар солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлагани, шунингдек, барқарор тараққиёт суръати ва ишлаб чиқаришдаги рентабеллиги сабабли текширувлардан озод қилинди”, - дейилади хабарда.
Йиллик режа-жадвали Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгаши томонидан тасдиқланади. Йил давомида кенгаш қарорига мувофиқ, текширувлар режа-жадвалига турли ўзгартишлар киритилиши мумкин.






