Жамият | 14:13 / 12.02.2016
1865
1 дақиқада ўқилади

Японияда якудзанинг 4 аъзоси 100 кг психотроп моддалар сақлаганликда айбланиб қўлга олинди

Япониянинг жануби-ғарбидаги Кагосима префектураси полицияси “Кобэ Ямагучи-гуми” якудза гуруҳининг 4 нафар аъзосини 100 кг психотроп модда сақлаганликда айблаб қўлга олди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият вакиллари хабар бермоқда.

Айтилишича, психотроп моддалар мафиячиларга тегишли машиналардан биридан топилган. Машина, ўз навбатида, 10 февраль куни паром ичида вилоят маркази Кагосима шаҳрига олиб келинган. Полиция тақиқланган моддаларнинг бир қисми денгизда дилерга Японияда сотиш учун бериб юборилганини тахмин қилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш