Жамият | 11:23 / 14.02.2016
7166
1 дақиқада ўқилади
NASA Қуёшдаги 1 йиллик жараён акс этган видеони намойиш этди
NASA обсерваторияси камералари 2015 йилда Қуёшда рўй берган жараёнларни тасвирга олди. Бу видеоёзув коинот агентлиги сайтида жойлаштирилган.
Видеоёзувда Қуёш юзасида протуберанец кўтарилиши ва аста-секин сўниши тасвирланган.
Протуберанецлар Қуёшнинг ташқи қобиқлари (унинг атмосфераси)дан отилиб чиқадиган музлаган плазмадан иборат бўлиб, юлдузнинг магнит майдонлари сабаб ташқи томонда кўтарилиб туради. Уларнинг таркиби Қуёш ядросига мос келади. Протуберанецларнинг пайдо бўлиши ва эволюциясини таърифлаб берувчи тўлиқ назария ҳозиргача мавжуд эмас.