Спорт | 14:53 / 16.02.2016
4551
1 дақиқада ўқилади

Бразилия ҳукумати Неймарга шахсий самолёти ва яхтасидан фойдаланишни тақиқлаб қўйди

Бразилия ҳукумати Неймарнинг бир неча мулкларидан вақтинчалик фойдаланишни тақиқлаб қўйди. Бу ҳақда ESPN нашри хабар тарқатмоқда.

Сан-Паулу Федерал суди футболчининг тахминан 45 миллион евролик мол-мулкини музлатиб қўйган. Шу жумладан ўзининг шахсий самолёти ва яхтасидан фойдаланиши ҳам тақиқлаб қўйилган.

Ўтган йили Неймар давлат ғазнасига тахминан 14 миллион евро миқдорида солиқ тўламаганликда айбдор деб топилганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш