Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 16:27 / 16.02.2016
5928
1 дақиқада ўқилади
Кремль Туркия билан муносабатлар чуқур инқирозда эканини қайд этди
Кремлда Туркия ва Россия ўртасидаги муносабатлар “чуқур инқирозда” эканлиги маълум қилинди, деб ёзмоқда ТАСС. Бу ҳақида матбуот котиби Дмитрий Песков маълумот берган.
Россия-Туркия муносабатлари янада мураккаблашиши мумкинлигини башорат қилиш қийин эканлиги айтиб ўтилган.
“Биз мазкур инқирознинг ташаббускори эмасмиз” – деди Песков.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 24 ноябрь куни Туркия Сурия ҳудуди устида Россиянинг бомбардимончи Су-24 самолётини уриб туширганди.