Иқтисодиёт | 17:22 / 16.02.2016
3640
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарё вилоятида 2015 йилда 3 минг 309 тонна балиқ етиштирилди

Қашқадарё вилоятида махсус дастур асосида балиқчиликни ривожлантириш мақсадида кўплаб табиий ва сунъий ҳавзалар барпо этилди.

Қашқадарёда балиқчиликни ривожлантиришнинг долзарб вазифаларига бағишлаб ўтказилган семинарда маълумот берилишича, ўтган 2015 йилда вилоятда 3 минг 309 тонна балиқ етиштирилди. Жорий йилда эса вилоятда балиқ етиштиришга ихтисослашган 89 янги хўжалик ташкил этиш, балиқ овлаш ҳажмини 6 минг 150 тоннага етказиш мўлжалланмоқда.

Семинарда табиий сув ҳавзаларида қафас усулида ёки сунъий сув ҳавзалари ташкил этиш орқали балиқ етиштириш, тез етиладиган, касалликларга бардошли балиқ турларини кўпайтириш, маҳсулотларни қайта ишлашни йўлга қўйиш масалалари ҳам муҳокама этилди.

Манба: Uza.uz

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш