Ўзбекистон | 16:42 / 26.02.2016
3653
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Россия самолётларига техник хизмат кўрсатилади

Uzbekistan Airways Technics 2016 йилнинг октябрь ойида Россиянинг VIM-avia авиакомпаниясининг иккита самолётига техник кўрсатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Sputnik ахборот агентлиги хабар берган.

Манбага кўра, бу томонларнинг илк ҳамкорликдаги иши эмас. Жорий йилда ўзбек корхонаси VIM-avia учун C-check оғир формадаги учта Boeing-757-200га хизмат кўрсатганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш