Жаҳон | 08:23 / 29.02.2016
7962
1 дақиқада ўқилади

АҚШда ўлдирилган болалар Қозоғистондан асраб олингани маълум қилинди

АҚШда ўлдирилган ўсмирларнинг оиласи уларнинг Қозоғистондан асраб олинганини маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

"Мен айни вақтда шуни айта оламанки, икки бола ҳам опам Лана томонидан Қозоғистондан асраб олинган", деб айтди ўлдирилган Лана Карлсоннинг синглиси Жейми Нокула.

АҚШнинг Вашингтон штатида 51 ёшли Дэвид Уэйн Кэмбелл ўзининг асранди болалари ва рафиқасини отиб ташлаганди.