Жамият | 08:40 / 29.02.2016
4041
1 дақиқада ўқилади

"Айиқ тарихи" энг яхши қисқа метражли мультфильм сифатида "Оскар" олди

Лос-Анжелес шаҳрида, Dolby Theatre саройи залида 88 марта Голливуднинг ҳар йилнинг энг яхшилари учун "Оскар" мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтмоқда. Маросим ABC каналидан трансляция қилинмоқда.

АҚШ киноакадемияси чилилик ижодкорларнинг (Габриэл Осорио ва Пато Эскала) "Айиқ тарихи" номли қисқаметражли мультфильмини "Оскар" учун лойиқ деб топишди.

Ғолиблик учун Ричард Уилльямснинг "Пролог", Дон Херцвельднинг "Келажак дунёси", Санжай Пателнинг "Санжай ва унинг жамоаси" ҳамда россияликларнинг (Константин Бронзит) "Биз космоссиз яшай олмаймиз" номли мультфильмлари номзод эди.