Жаҳон | 15:09 / 01.03.2016
6671
1 дақиқада ўқилади

Россиянинг сўнгги русумдаги Ту-214Р разведкачи самолёти Сурияни тарк этди

Россия ҲҲКга тегишли, сўнгги русумдаги Ту-214Р разведкачи самолёти Сурияни тарк этди. Бу самолёт февраль ойи ўртасида Сурияга келтирилганди. У энди Қозондаги авиация заводи аэродромига қайтади.

Парвозларни кузатиб борувчи Flightradar24 сайтида самолёт 1 март кунининг иккинчи қисмида Хмеймим базасидан тарк этгани айтилган.

Борт рақами RA-64514 бўлган бу самолёт Сурия бўйлаб учишни амалга оширган, Бағдод устидан ўтиб, Эрон шимолигача борган. Кейин у Каспий денгизи устидан учиб, Астрахань, Волгоград ва Саратов бўйлаб парвоз қилди.

Бундан олдинроқ Россия ҳарбий-ҳаво кучлари таркибида иккита Ту-214Р самолёти синовдан ўтаётгани тўғрисида хабар берилганди.