Жамият | 13:15 / 05.03.2016
4255
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси биносида ёнғин бўлди

Ёнғин тунда келиб чиққан, ҳеч ким жабрланмаган. Бу ҳақда ташкилот вакили Рахат Сулайманов хабар берган.

"Ёнғин вақтида ҳамкасбларимиздан ҳеч бири жабрланмаган. Хизмат хоналаридан бири ёниб кетган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга электр кабелларидаги қисқа туташув сабаб бўлган", - деди у. Унинг сўзларига кўра, ёнғин тезлик билан ўчирилган, шу боис МХДҚ ходимларининг асосий қисми эвакуация қилинган.

Айни дамда воқеа жойида вазиятга янада аниқлик киртиш мақсадида мутахассислар иш олиб бормоқда.