Спорт | 12:42 / 06.03.2016
11834
1 дақиқада ўқилади

Грознийда ўтган жанг кечасида Беҳзод Набиев ўз жангида ғалаба қилиб, WBU чемпионига айланди

5 март куни Чеченистон пойтахти Грозний шаҳрида ташкил этилган профессионал бокс кечасида, Руслан Чагаев ўз камарини австралиялик рақиби Лукас Браунга топшириб қўйган бокс оқшоми доирасида яна икки ўзбекистонлик спортчи ўз жангларини ўтказди.

Дастлаб, 59,4 кг вазн тоифасида ўз жангларини ўтказиб келаётган Феруз Йўлдошев россиялик Булат Бишиевга имкониятни бой бериб қўйди.

67,7 кг вазнда иштирок этувчи Беҳзод Набиев эса танзаниялик Луанжа Аболам Саидни муддатидан аввал олтинчи раундда техник нокаут эвазига енгди. Бу Беҳзоднинг проф рингдаги 23-ғалабаси бўлди. Набиев янги таъсис этилган чемпионлик камарини ҳам қўлга киритди.

59,4 кг. Булат Бишиев (Россия) vs. ФЕРУЗ ЙЎЛДОШЕВ (ЎЗБЕКИСТОН)

67,7 кг. БЕХЗОД НАБИЕВ (ЎЗБЕКИСТОН, Akhmat Boxing Club) vs. Луанжа Аболам Саид (Танзания)