Спорт | 11:04 / 06.03.2016
2834
1 дақиқада ўқилади
Клаудио Раньери: «Кейинчалик нима бўлишини билмайман, аммо биз ҳар бир баҳсда курашамиз»
«Лестер» бош мураббийи Клаудио Раньери АПЛнинг 29-тури доирасида «Уотфорд»га қарши ўйин (1:0) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Бу жуда оғир ўйин бўлди, лекин ҳозир ҳар бир ўйин барча жамоалар учун оғир бўлади. Бу ўйин бошқалар учун бизнинг жавобимиз бўлди. Биз курашишда давом этамиз.
Кейинчалик нима бўлишини билмайман, аммо биз ҳар бир ўйинда курашамиз.
Барча ўйинчилар ўзларини яхши томондан кўрсатишди. Мен шунчаки шогирдларим бугунгидек жанг қилишларини истайман», – дейди Раньери.
Эслатиб ўтамиз, айни вақтда, 29-тур ўйинларидан кейин «Лестер» 60 очко тўплаган ҳолда энг яқин таъқибчиси «Тоттенҳэм»ни 5 очкога ортда қолдирмоқда.