Жамият | 16:01 / 06.03.2016
5492
1 дақиқада ўқилади

Саудиялик боланинг бармоғи гўшт қиймалагичда тиқилиб қолди

Саудиялик боланинг қўли гўшт қиймалагичда тиқилиб қолганлиги туфайли унинг бармоғи жиддий жароҳатланди.

Ғарбий Таиф шаҳарчасида яшовчи бола ошхонада гўшт қиймалагич билан ўйнаётган пайтда унинг қўли қурилманинг ичида тиқилиб қолган.

Унинг ота-онаси қурилмани тезда ўчиришган, лекин боланинг қўли тиқилиб қолгани учун шифокорларни ва фавқулодда вазиятлар ходимларини чақиришган.

Фавқулодда вазиятлар ходимлари шифохонада унинг қўлини чиқариб олишган, аммо боланинг учта бармоғи жиддий жароҳатлангани аниқланган.