Спорт | 10:35 / 06.03.2016
5689
1 дақиқада ўқилади

Хосеп Гвардиола: «Бу ўйиндан кейин менга Киммихнинг марказий ҳимоячи эмаслигини айтманглар»

«Бавария» жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиола Дортмунднинг «Боруссия» жамоасига қарши кечган баҳсдан сўнг (0:0) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Аввалига 20 дақиқа давомида рақибнинг прессинги остида қолдик. Ўйиннинг иккинчи қисми эса биз учун яхши кечди, айтишим мумкинки биз ўйинни ғалаба билан якунлашга ҳам яқин келдик. Биз ҳар бир ўйинга финалда тушгандек ёндашмоқдамиз.

Киммих билан гаплашганимда, мен унга фақат яхши гаплар айтдим. У ЕЧЛда кучли ҳужумчиларга қарши ва бугун Обамеянгга қарши яхши ўйнади. Энди менга айтмангки, у марказий ҳимоячи эмас деб.

Мен бу йигитчанинг ўйинини ёқтираман. Унда талаб этиладиган барча жиҳатлар мавжуд. У янада кўпроқ нарса ўрганишни истайди, унда эҳтирос бор. У ўзи истаган ишни амалга ошира олади», – дейди Гвардиола.