Жаҳон | 12:34 / 08.03.2016
3167
1 дақиқада ўқилади
Сеул шимолий кореялик хакерлар жанубий кореялик амалдорларнинг смартфонларига бузиб киришганини маълум қилди
Шимолий кореялик хакерлар ўнлаб жанубий кореялик амалдорларнинг смартфонлари ҳимоясини бузиб, улардаги матнли ва овозли хабарларга кира олишган. Бу ҳақда Жанубий Корея миллий разведка хизмати (НРС) маълум қилди.
Хабарда киберҳужум оқибатида айнан қайси расмий шахслар зарар кўргани ва бунда бирор махфий маълумот ўғирлангани ҳақида маълумот берилмаган.
НРС маълумотларига кўра, киберҳужум февраль ойининг охирида, март ойи бошида юз берган.
Охирги йилларда Сеул бир неча марта Пхеньянни кибержиноятларда айблаб келган. Ўз навбатида Шимолий Корея бу айбловларни инкор қилиб келади.