Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Апрель ойида USENET 2016 интернет-маркетинг конференцияси бўлиб ўтади
Тошкентда USENET интернет-конференцияси яна бир бор маркетинг, реклама ва IT соҳаси усталарини жамлайди.
20 апрель куни International Hotel Tashkent (собиқ Intercontinental) меҳмонхонасида USENET 2016 халқаро digital-конференцияси бўлиб ўтади.
Конференциянинг асосий мавзулари:
- интернет орқали бизнесни ривожлантириш
- интернетда видео-реклама, мессенжерлар, ижтимоий тармоқлар, SMM
- реклама бозори мониторинги ва ўлчови
- электрон савдо
- интернет ОАВ
- муваффақиятли стартаплар
9 дан ортиқ мамлакатлардан ташриф буюрган мутахассисларнинг чиқишлари кутилмоқда.
Ташкилотчи – Ledokol Group, бош ахборот ҳамкори – Mail.ru Group, стратегик ҳамкор – ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш Маркази - UZINFOCOM.