Жаҳон | 17:59 / 09.03.2016
2325
1 дақиқада ўқилади

Туркия ТИВ: Муҳожирлар ҳеч қачон можаролар ҳудудига қайтариб юборилмайди

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлют Човушўғлининг маълум қилишича, Туркия ҳукумати муҳожирларни можаро бўлаётган ҳудудга қайтариб юбормайди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Аввалроқ БМТнинг қочқинлар иши бўйича олий комиссарияти ЕИ ва Туркия ўртасида муҳожирлар масаласида тузилган шартнома шартлари бузилаётганидан ташвишда эканлигини айтиб ўтган эди.

Қочқинлар иши бўйича олий комиссарият Европа бўлими раҳбари Винсент Кошетелнинг таъкидлашича, айрим миллатлар Туркияда етарлича ҳимояга эга эмас. Унинг сўзларига кўра, Туркия ҳукумати Афғонистон, Эрон ва Ироқдан келаётган қочқинларни деярли қабул қилмайди.