Зидан ЕЧЛнинг кейинги босқичида қандай рақиб тушишидан қўрқмаслигини айтди
"Реал" жамоасининг бош мураббийи ЕЧЛ нимчорак финалида "Рома" устидан 2:0 ҳисобида қозонилган ғалаба ва бу келтирган кейинги босқич йўлланмаси ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
"Бу ўта қийин баҳс бўлди. Лекин охир-оқибат биз ўз мақсадимизга эришдик. Биз эҳтиёткорликни унутмадик, чунки бу жамоада тажрибали ва тезкор футболчилар жамланишган", дейди у.
Унинг қайд этишича, чорак финалга деярли бир хил даражадаги жамоалар чиқишади.
"Бизга кейинги босқич учун қуръа натижасида қандай рақиб рўбару келишидан қатъи назар биз нолимаймиз ва хотиржам бўламиз. Ахир бу босқичгача етиб келадиган жамоаларнинг барчаси ҳам турнирда ғолиб бўлишни мақсад қилишган. Биз энди дам олишимиз ва кейинги ўйинларга тайёрланишимиз керак бўлади", дея Зиданнинг сўзларини келтиради Marca нашри.